Филиалда навбатдаги Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида навбатдаги Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни Кенгаш бошлиғи Адилбай Тлепович Есимбетов йиғилишни очиб берди ва улуғ байрам 1-октябр «Устоз ва мураббийлар куни» билан мажлис иштирокчиларини табриклаб ўтди. Шундан сўнг баёнатчилар маърузалари тингланди. Филиалда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарор ва фармонлари, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат кўмитасининг, Ҳаъат қарорларининг, филиал Кенгаши қарорларининг бажарилиши тўғрисида мониторинг ва ички назорат бўлими бошлиғи Ш.Самандаровнинг ойлик хисобати тингланди. Сўнг илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари Р.Турганбаевнинг маърузаси тингланди, ўз маърузасида филиалдаги профессор-ўқитувчилар, докторантларнинг олиб бораётган илмий-тадқиқот ишлари ва филиалдаги бажарилаётган инновацион лойиҳа бўйича маълумотлар берди. Шунингдек, «Ветеринария» кафедраси мудирининг ҳисобати тингланди. 2021 йил филиалимизда таълим олаётган талаба ёшларни ўқув-методик (давлат тилида) адабиётлар билан таъминлаш ишлари ҳақида ва Ахборот ресурс марказининг бошлиғи Ж.Халмуратова батафсил баён қилиб ўтди. Кун тартибидаги масалада филиалнинг 2021-2022 йилги илк битирувчиларининг битирув малакавий ишлари ва илмий раҳбарлари бекитилди. Кенгаш йиғилиши давомида барча баёнатчилар маърузалари тингланди ва кенг муҳокама қилинди. Йиғилиш якунида тегишли қарорлар қабул қилинди. Филиал Кенгаш бошлиғи Адилбай Тлепович Есимбетов топшириқларни маъсулият билан бажариш керак эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Сўзининг якунида яна бир бора филиал жамоасини байрам билан табриклаб, ишларига омад тилади.


Кегаш котиби Г.Ешмуратова.
скачать dle 12.1