Тест топшириладиган фанлар мажмуасига ўзгартириш киритилмаган
Давлат комиссиясининг 2021 йил 7 мартдаги 10-сон баёни билан 370 та таълим йўналиши учун, 2 июлдаги 1-сон баён билан эса янги ташкил этилган 101 та таълим йўналиши учун фанлар мажмуаси тасдиқланган бўлиб, Давлат комиссиясининг 27 июлдаги 2-сон баёни билан ушбу фанлар мажмуаси бирлаштирилиб тасдиқланган.
Бунда таълим йўналишларининг фанлар мажмуасига ўзгартириш киритилмаганлиги Давлат тест маркази томонидан маълум қилинди (https://t.me/dtmuzb/3770).
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган фанлар мажмуаси Давлат тест маркази масъул ходимларининг техник хатолиги туфайли нотўғри жойлаштирилган ва ушбу хатолик тўғриланди.
2021/2022 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг телеграм каналидаги PDF файлда танишишингиз мумкин.
скачать dle 12.1