Энди имтиҳонларни жонли эфирда кузатиш мумкин
Имтиҳонларни ўтказиш жараёнини янада шаффоф, очиқ ва адолатли ўтказиш мақсадида интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатиш йўлга қўйилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналида маълум қилинди.
2021/2022 ўқув йили учун қуйидаги имтиҳонларни ўтказиш жараёнлари жонли тарзда imtihon.edu.uz платформаси орқали узатиб борилади:
— олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун тест ва ижодий (касбий) имтиҳонлар;
— олий таълим муассасаларининг магистратура (клиник ординатура) босқичига қабул имтиҳонлари.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг Телеграм | Фейсбук | Инстаграм |
Eduuz
скачать dle 12.1