SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Филиал ўқитувчилари ва талабалари иштирокида «Айқулақ» кўрсатувида янги рукн ташкил этилди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Telefon
+998 61 224 71 09
E-mail
samvminf@edu.uz
SamDVUNF » Yangliklar » Филиал ўқитувчилари ва талабалари иштирокида «Айқулақ» кўрсатувида янги рукн ташкил этилди
Филиал ўқитувчилари ва талабалари иштирокида «Айқулақ» кўрсатувида янги рукн ташкил этилди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали «Табиий ва умуммутахассислик фанлар» кафедраси ассистенти А.Торешова ҳамда Ветеринария медицинаси йўналиши 1-босқич 201-гуруҳ талабаси Ш.Қарлыбевалар бугун «Қарақалпақстан» телеканалида «Айқулақ» кўрсатуви меҳмони бўлишди. Уларга ўқув-услубий бўлим бошлиғи Г.Хожаметов ҳамда филиал матбуот котиби З.Хожамуратовалар ҳамрохлик қилишди. Таъкидлаш жоизки, мазкур кўрсатувнинг шу сонидан эътиборан «Етти хазина» рукни эфирга узатилади. Бунда филиал ўқитувчилари ва талабалари кўрсатув бошловчиси А.Утениязовага яқиндан ёрдам беришади ва улар иштирокида шу рукн остида қизиқарли маълумотлар тақдим этиб борилади. Кўрсатувни суратга олиш жараёни завқли тарзда бўлиб ўтди. Маълумот учун, А.Торешова ҳамда Ш.Қарлыбева филиал фаолияти ҳақида ва етти хазинанинг бири бўлган туялар ҳақида қизиқарли маълумотларни айтиб ўтишди. Минг марта эшитгандан бир марта кўрган яхши деганидек шу ҳафтанинг шанба кунида эфирга узатиладиган «Айқулақ» кўрсатувини томоша қилинг! Янги рукн сизларга манзур бўлади деган умидамиз. Филиал матбуот хизмати