“Йил талабаси – 2021” танлови ғолиблари тақдирланди
Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази”да олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Йил талабаси” Республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Истеъдодли ва шижоатли ёшларни кашф этиш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ўтказиладиган мазкур танловда жорий йилда 7000 нафардан ортиқ талаба иштирок этди. Шундан ОТМлардан жами 427 та ҳужжат республика босқичига сараланди.
Танловнинг якуний босқичи Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан онлайн тарзда ўтказилди ва Ташкилий қўмитанинг якуний хулосасига кўра 21 нафар талаба ғолибликни қўлга киритди.
“Йилнинг ўз мутахассислиги бўйича энг билимдон талабаси” номинацияси
1-ўрин – Маъруфжон Пўлатов, Андижон давлат тиббиёт институти талабаси;
2-ўрин – Нуриддин Қурбонов Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти талабаси;
3-ўрин – Нурсултон Шайхисломов, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти талабаси
“Йилнинг энг фаол ихтирочи-инноватор талабаси” номинацияси:
1-ўрин – Абдурауф Абдурашидов, Андижон давлат тиббиёт институти талабаси;
2-ўрин – Мадина Қаххарова, Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси;
3-ўрин – Исломбек Рахмонбердиев, Фарғона политехника институти талабаси.
ОЎМТВ Ахборот хизмати
скачать dle 12.1